Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш Стратегиясининг концепцияси

"BUYUK KELAJAK" халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти (кейинчалик "ХННТ") 2018 йил 14 апрелда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган. ХННТ нинг асосий таҳлилий органи - Экспертлар кенгашидир – 30 дан ортиқ мамлакатда тажриба орттирган 240 дан ортиқ тажрибали юртдошларимизни бирлаштирган. Ташкилотнинг мақсади – бу иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларга кўмак бериш, ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш, давлат ва жамиятни жадал ривожлантириш йўлида эксперт маслаҳатлари билан қўллаб-қувватлашдир. Ушбу ҳужжатда келтирилган маълумотлар умумий хусусиятга эга бўлиб, у ёки бу шахс ташкилотнинг ўзига хос ҳолатини ҳисобга олмасдан тайёрланган. Биз доимо ўз вақтида ва аниқ маълумотни тақдим этишга интиламиз, аммо биз ушбу маълумотни олиш вақтида аниқ бўлиши ёки келажакда аниқ бўлиб қолишига кафолат бера олмаймиз. Ушбу маълумотларга асосланган ҳолда бирон бир ҳаракатни фақат тегишли мутахассислар билан маслаҳатлашиб ва аниқ вазиятни батафсил таҳлил қилиш асосида амалга ошириш мумкин. Ҳужжатда тақдим этилган маълумотлар оммавий манбаларда мавжуд маълумотларга ва “BUYUK KELAJAK” ХННТ лойиҳа иш гуруҳига тақдим этилган маълумотга асосланган. Ушбу тадқиқот муддат давомида мавжуд бўлган қарашлар ва шарт-шароитларни акс эттиради, ва улар вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин. Тадқиқотни тайёрлашда лойиҳа ишчи гуруҳ ҳужжатнинг асосини ташкил этувчи маълумотларни, шу жумладан, жамоатчилик манбаларининг маълумотлари ва учинчи томонлар1 томонидан тақдим этилган маълумотларнинг тўлиқлигини, аниқлигини ва ишончлилигини қўшимча мустақил баҳо бермасдан назарда тутган. Лойиҳанинг ишчи гуруҳи учинчи томонлардан олинган, ҳамда очиқ манбалардан олинган маълумотларнинг нотўлиқлиги, ноаниқлиги, нотўғрилиги сабабли ҳужжатдаги хатолар ва / ёки ноаниқликлар учун жавобгарликни ўз зиммасига қабул қилмайди ва олмайди. Ҳужжатда ишчи гуруҳ томонидан келтирилган у ёки бу тенденция ёки ҳолатнинг келажакда ривожланиши бўйича тахминлар умумий маълумот учун тайёрланган – берилган кўрсаткичларнинг қийматлари 2035 йилгача Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш стратегиясининг концепциясида тасвирланган сценарийлар, вариантлар ва стратегик ташаббусларнинг сон сифатида миқдорини акс эттиради ва стратегия ташаббусларини амалга ошириш доирасида қабул қилинган ёки қилинмаган сиёсий ва бошқарув қарорларига боғлиқ. Лойиҳа ишчи гуруҳи таҳлилни виждонан бажаргани билан тахминлар, ҳисоблар ва натижаларнинг аниқлиги, тўлиқлиги ва тўғрилиги ҳақида ҳеч қандай аниқ ёки назарда тутилган кафолат берилмайди. Лойиҳа ишчи гуруҳи ҳужжатда келтирилган маълумотларга асосланган ҳар қандай ҳаракатлар, қарорлар, фикрлар учун жавобгар эмас. Барча томонларга ушбу ҳужжатда келтирилган маълумотларга асосланган ҳолда бирон бир қарор қабул қилишдан олдин ёки узига қанақадир мажбуриятни қабул қилишдан олдин ўз таҳлилларини ва зарурий текширувларини ўтказиши тавсия қилинади.

Концепциянинг ўзбек тилидаги версияси   Юклаб олиш

Концепциянинг рус тилидаги версияси       Юклаб олиш

Концепциянинг ингилиз тилидаги версиясиЮклаб олиш

Бош йўл харитаси                   Юклаб олиш

uz_UZ
ru_RU uz_UZ